ИИВ Академиясида суд ва ички ишлар органлари ҳамкорлигининг муҳим жиҳатларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
2024-12-18 09:10:00 / Янгиликлар
Унда Мирзо Улуғбек тумани ИИОФМБ вакиллари, жиноят ишлари бўйича туман суди судьялари, профилактика инспекторлари, профессор-ўқитувчилар ва курсантлар иштирок этди.
Давра суҳбати аввалида академия бошлиғи ёрдамчиси Исмоил Ҳимматов тадбирнинг долзарб аҳамиятига тўхталиб, амалиётда профилактика инспекторлари, айниқса ёш ходимлар дуч келаётган айрим муаммоларга эътибор қаратди.
Тадбирда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш, процессуал хатти-ҳаракатларни амалга оширишда қонунийликни таъминлаш, шунингдек, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш, бу борада “маҳалла еттилиги” тизими билан ҳамкорлик қилиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Сўз олганлар амалиётдаги ҳолатлардан мисоллар келтириб, курсантларга зарур тавсиялар бердилар. Тажрибали мутахассислар иштирокида ўтказилаётган тадбирлар ёшларнинг касбий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани айтиб ўтилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати