«Йил аёли» миллий танловида Навоий вилояти ИИБ ходималари ҳам фаол қатнашди
2024-12-17 12:45:00 / Янгиликлар
Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшаётган қолаверса, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Йил аёли» миллий танловини эълон қилинган.
Танловда 35 ёшдан юқори бўлган, ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган хотин-қизлар ҳамда уй бекалари иштирок этишлари кўзда тутилган.
Навоийда ҳам мазкур кўрик танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда 10 та номинация бўйича ғолиб аёл-қизлар аниқланди. «Йилнинг энг ватанпарвар аёли» номинациясида Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Гулбаҳор Усарова ғолиб бўлди.
Шунингдек, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида ўтказилган «Гендер тенглик фаоли» миллий танловида Навоий вилояти ИИБ номидан ММИ ва КБТХ бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, майор Сарвиноз Душанова қатнашиб, «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи (ташкилоти)» номинациясида фахрли 2-ўринга муносиб деб топилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати