Сурхондарё вилоятида навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ташкил этилди
2024-12-17 11:35:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 14 декабрь куни ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан тузилган режага мувофиқ Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тергов бўлинмалари шахсий таркиби ҳамда алоқадор органлар иштирокида «Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат бўлган жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, амалиётда юзага келаётган муаммолар» ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулоти давомида иштирокчиларга мавзу юзасидан батафсил тушунчалар берилиб, ушбу турдаги жиноят ишларини тергов қилиш давомида йўл қўйиб келинаётган хато ва камчиликлар, уларни бартараф этиш юзасидан амалий тушунчалар берилди.
Ўқув машғулоти якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати