Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов “Хавфсиз ҳудуд — долзарб 50 кун“ махсус профилактик тадбири доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Қарши шаҳар ИИО ФМБ ва Деҳқонобод туман ИИБда бўлди
2024-12-14 10:20:00 / Янгиликлар
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Қарши шаҳар ИИО ФМБ ва Деҳқонобод туман ИИБда бўлиб, “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” профилактик тадбири ҳамда криминоген вазиятни жиловлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган ишлари таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Йиғилишлар чоғида бошқарма бошлиғи ҳар иккала ички ишлар бўлими ходимларининг фаолиятлари атрофлича муҳокама этилиб, улардаги муваффақият ва камчиликлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” профилактик тадбири доирасида кўрилган чора-тадбирлар натижалари кўриб чиқилди ва таҳлиллар бўйича муҳим топшириқлар берилди. Фаолият самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатувчи омилларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, кенгайтирилган йиғилишда йўл қўйилган камчиликлар кенг муҳокама этилиб, кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати