“Қамчиқ“ довонида ЙПХ ходимларининг хизмат фаолияти ўрганилди
2024-12-11 10:00:00 / Янгиликлар
ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник Шерзод Ибрагимов “Қамчиқ“ довонида хизмат олиб борувчи ЙПХ ходимларининг фаолиятини ўрганди. Ўрганишлар давомида хизмат жараёнидаги бир қатор ижобий томонлар ва айрим камчиликлар кўриб чиқилди. Мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, йўлларни қордан тозалашда фойдаланиладиган махсус техникаларнинг ҳолати ва уларнинг ишга шайлиги, қум-туз аралашмаси захираларининг етарли эканлиги текширилди. Қорли ва совуқ об-ҳаво шароитида ҳайдовчиларнинг хавфсизлиги ва қулай ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўлларни мунтазам равишда қордан тозалаш ва музламаларни бартараф этиш юзасидан масъул ташкилотларга қатъий топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, хизмат вазифаларига сидқидилдан ва масъулият билан ёндашиб, намунали хизмат қилиб келаётган ЙПХ ходимлари тақдирланди.
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати