Тошкент вилоятида 250 нафар кўнгилли фуқаролар «Йўл посбонлари» сафига қўшилишди
2024-12-07 11:45:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазирининг 2018 йил 11 июнь кунидаги «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига жамоатчилик асосида кўмаклашувчи «Йўл посбони» тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги тегишли буйруғига асосан Тошкент вилоят ИИББ ЖХХ ЙҲХБ томонидан жамоатчилик асосида кўмаклашувчи «Йўл посбони» фаолияти ташкил этилди.
Тегишли буйруқ асосида 250 нафар кўнгилли фуқаро «Йўл посбонлари» сафига қабул қилиниб, уларга нур қайтарувчи камзул, махсус таёқча ва қабул қилинганлиги тўғрисида гувоҳномалар тарқатилди. Жараёнда, уларга қонунчиликда белгиланган вазифалари, ҳуқуқлари ва амалга ошириши зарур бўлган ишлар тушунтириб ўтилди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати