Конституция байрами арафасида сирдарёлик ёшларга ID-карталар тантанали равишда топширилди
2024-12-07 11:10:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги байрами муносабати билан Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари томонида вилоятимиздаги ушбу кунда 16 ёшга тўлган ёшларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацион ID-карталарини тантанали равишда топшириш юзасидан тадбир ўтказилди.
Ўтказилган тадбирда вилоят сектор раҳбарлари иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги байрами билан табриклаб, биринчи марта 16 ёшга тўлганлиги муносабати билан фуқаролик паспорти олувчи ёшларга ID-карталарини тантанали равишда топширилди.
Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида давом эттирилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати