Соҳавий хизматларда. Рақамлар ортидаги заҳматлар
2024-12-01 06:55:00 / Янгиликлар
Фаолиятимизда қилинган ишлар сарҳисобини рақамлар орқали ифодалашга одатланганмиз. Наманган вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Бу, ўз навбатида, инфратузилма объектлари, шу жумладан темирйўл вокзаллари, бекатлар, парклар, юк ҳамда йўловчи поездларда товар-моддий бойликлари ҳамда йўловчи ва фуқароларнинг шахсий мол-мулки, шунингдек, почта жўнатмалари билан боғлиқ ўғирлик жиноятларининг олдини олишга қаратилган.
Наманган халқаро аэропорти, Наманган ва Поп темирйўл вокзалига келган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ППХ ходимлари томонидан йил бошидан буён 2 нафар қидирувдаги шахс ушланган ҳамда жиноят қидирув хизмати ходимлари билан ҳамкорликда 2 та жиноят фош этилди. Хусусан, яқинда ўтказилган «Қидирув» тадбири давомида жиноят содир этиб, қидирувда бўлган фуқаро А.Ф. сафдор ходимлар Ҳакимжон Нормирзаев ва Бекзод Турсунов томонидан ушланиб, Наманган шаҳар ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Бу йўналишдаги ишларни бажаришда ходимлар ўз билим ва салоҳиятларини ишга солиб, юртимизда фуқаролар ва хорижлик меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлашда ўзларининг катта ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Султонбек ИСМОИЛОВ, Наманган вилояти ТХТБ ЖХБ ЖТСГ катта инспектори, капитан.