Асосий контентга ўтиш

ИИВ Малака ошириш институтида “Суд экспертизаси турлари ва сунъий интеллектни қўллаш” бўйича ўқув курслари якунланди

2024-11-30 09:50:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Корея миллий полиция агентлиги ва Кюнгбук миллий университети ходимлари томонидан “Суд экспертизаси турлари ва сунъий интеллектни қўллаш” мавзуси бўйича уч кун давом этган ўқув курслари якунланди.

Мазкур семинар иштирокчилари суд экспертлик фаолиятининг замонавий имкониятлари ва криминалистик кўздан кечиришнинг илғор ечимлари бўйича услубиётларни амалий ўрганишга ҳамда профессор-ўқитувчиларга ўқитишнинг замонавий шакл ва усуллари, сунъий интеллект ва инновацион технологияларни қўллаш истиқболлари бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.

Семинар қизғин мунозара ва ўзаро фикр алмашувлар руҳида ўтди. Иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига кореялик мутахассислар батафсил жавоблар беришди.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати

281

Охирги янгиланиш: 2024-12-01 18:35:55