Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида самбо бўйича XXXIII Спартакиада мусобақаси ўтказилди
2024-11-29 18:55:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти кенгашининг 2024 йил календарь режасига кўра, 27-29 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “ЖАР” ССМда самбо бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида “XXXIII Спартакиада” мусобақаси ўтказилди ҳамда унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг 13 та жамоалари таркибида 150 нафар ходимлар ўзаро беллашдилар.
Мазкур мусобақада Вазирлик терма жамоасидан жами 12 нафар ходим муносиб иштирок этиб, жами 6 та (3 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза) медалга эга бўлди.
Жумладан:
- 64 кг вазн тоифасида Самарқанд вилояти ИИБ ходими, кичик сержант Очилов Мақсуд Салим ўғли – олтин медаль;
- 71 кг вазн тоифасида Бухоро вилояти ИИБ ходими, кичик сержант Мўминов Убайдулла Олимович ўғли – бронза медаль;
- 79 кг вазн тоифасида Бухоро вилояти ИИБ ходими, кичик сержант Аминов Амирбек Ўктам ўғли– кумуш медаль;
- 88 кг вазн тоифасида Бухоро вилояти ИИБ ходими, кичик сержант Ибройимов Худоёр Шавкат ўғли – кумуш медаль;
- 98 кг вазн тоифасида Самарқанд вилояти ИИБ ходими, кичик сержант Ёқубов Неъмат Исоқ ўғли – олтин медаль;
- +98 кг вазн тоифасида Тошкент вилояти ИИББ ходими, кичик сержант Туробоев Ўткирбек Тоштемир ўғли – олтин медални қўлга киритди.
Мусобақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида Ички ишлар вазирлиги жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди.