Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов Самарқанд туманидаги «Қуйи Туркман» маҳалласида бўлиб, «маҳалла еттилиги» билан учрашди
2024-11-27 10:25:00 / Янгиликлар
Сектор раҳбарлари билан одамларни рози қилиш, муаммоларини ҳал этиш борасида қилинаётган ишлар хусусида мулоқотда бўлди.
Маҳалла мутасаддиларига аҳоли муаммоларини «хонадонбай» ўрганиш, ишсизликни бартараф этиш, «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида амалга ошириладиган вазифалар, коммунал соҳадаги камчиликларни ҳал қилиш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берди.
Маҳаллада яшовчи аҳоли билан суҳбатлашди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати