Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари милиция генерал-майори Октябрь Урмамбетов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди
2024-11-27 09:50:00 / Янгиликлар
Қирғизистонлик меҳмонлар дастлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ва тегишли хизмат бошлиқлари билан учрашув ўтказди.
Шундан сўнг делегация вакиллари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати фаолияти билан танишди.
Меҳмонлар шу ердаги яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишиб, хизмат томонидан вазирлик соҳавий хизматлари фаолияти, ходимлар иш жараёнини оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ҳамда яратилган ижодий материаллар томоша қилишиб, марказ хизматига татбиқ қилинган ёндашувларга юқори баҳо бердилар.
Учрашув давомида Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакиллари Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб, ИИББ Киберхавфсизлик маркази, Ахборот мультимедиа маркази ва Ягона тезкор бошқарув маркази ҳамда Бош бошқарма тарихи музейи билан яқиндан ташишди.
Очиқ ва дўстона руҳда ўтган учрашув мобайнида меҳмонлар юртимизда олиб борилаётган ислоҳот ва ички ишлар тизимининг бугунги қиёфаси ҳақида илиқ фикрлар билдиришди.
Қирғизистон Республикаси делегациясининг юртимизга ташрифи давом этмоқда.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати