Асосий контентга ўтиш

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева билан ИИВ ёш хотин-қиз ходималари ўртасида очиқ давра суҳбати ташкил этилди

2024-11-26 17:50:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан жорий йил – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ички ишлар органларида илк маротаба “Ички ишлар вазирлиги ёш хотин-қизлар клуби”ни ташкил этиш режалаштирилган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева билан 12 нафар ёш хотин-қиз ходималар ўртасида очиқ давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбат жараёнида, келгусида:

– ички ишлар органлари ёш хотин-қизлари имижини халқимиз орасида янада ошириш шунингдек жамиятимизда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида турли хил контент, челленж ва флешмоблар тайёрлаш;

– мазкур йўсиндаги учрашувларни ҳар ойда бир маротаба ўтказиб туришга келишиб олинди.

150

Охирги янгиланиш: 2024-11-26 17:52:40

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева билан ИИВ ёш хотин-қиз ходималари ўртасида очиқ давра суҳбати ташкил этилди