Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов “қизил” тоифадаги “қизил” тоифадаги маҳаллаларни ўрганди
2024-11-24 09:00:00 / Янгиликлар
“Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” профилактик тадбири доирасида вилоятнинг барча шаҳар-туманларида жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш ва бу борадаги фаолиятни янада жадаллаштириш ҳамда ички ишлар органларининг қуйи тизимларига амалий ёрдам кўрсатиш орқали ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш, камчиликларни бартараф этиш учун вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов Шаҳрисабз шаҳар “қизил” тоифадаги “Намозгоҳ” маҳалласида бўлиб, бошқарма бошлиғи маҳалла еттилиги томонидан жорий йилнинг ўтган даврида жиноятчиликни олдини олиш, содир этилганларини фош этиш борасида амалга оширилган ишларни таҳлил этди.
Ўрганишлар жараёнида маҳаллада жиноятларни содир этилишига сабаб бўлган омиллар ва келгусида уларни олдини олиш ва қизил тоифадан чиқиш бўйича ишлаб чиқилган режа дастур тақдимоти, аҳоли ва хонадонлар сони бўйича профилактика инспектори бошқарма бошлиғига ҳисобот берди.
Маҳалла еттилиги билан ҳудудда яшовчи алоҳида тоифадаги шахслар, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, бандлиги таъминланмаган, доимий даромад манбаига эга бўлмаган фуқаролар билан суҳбатлашиб, муаммоларини тинглади.
Мулоқот давомида фуқароларнинг аниқланган муаммоларини ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати