Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳузурида навбатдаги тезкор йиғилиш ўтказилди
2024-11-24 09:00:00 / Янгиликлар
Бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари иштирокида ўтказилган танқидий-таҳлилий йиғилишда қуйидаги масалалар:
жиноят ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасида ҳудудларда кенг кўламда ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд долзарб 50 кунлик“ профилактик тадбирларнинг дастлабки натижалари ҳамда жойларда йўл қўйилаётган тизимли камчиликлар;
шу жумладан:
муқаддам судланган ҳамда пробация назоратида турган шахслар билан олиб борилаётган тезкор ҳамда профилактик ишларнинг аҳволи;
102 махсус автоматлаштирилган тизими орқали келиб тушаётган хабарлар билан ишлаш, айниқса, оила турмуш доирасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларни тезкорлик билан сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар ҳамда фаоллар иштирокида жойига чиқиб муҳокама қилиш тизимининг ҳолати;
қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни топиш, очилмаган жиноятларни фош этиш, олди олиниши мумкин бўлган жиноятларнинг профилактикасини жадаллаштириш;
вилоят ҳудудида содир этилаётган жиноятларнинг “маҳаллабай“ ҳамда “соҳабай“ муҳокамасини ташкил этиш;
“E material” электрон тизимига жойланган материаллар бўйича белгиланган муддатларда қонуний қарорлар қабул қилинишини ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;
тергов сифатини ошириш, суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари давомида қонунийликни таъминлаш;
махсус муассасаларда сақланаётган шахслар билан алоҳида график асосида раҳбарлар учрашиб профилактик суҳбатлар ўтказган ҳолда уларнинг мавжуд муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш;
вилоят ҳудудида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишини олдини олиш мақсадида тезкор ҳамда профилактик тадбирларни ўтказиш;
“ҳоким ва профилактика инспекторлари учрашувлари“ни ташкил этиш;
профилактика инспекторларининг маҳаллаларда ҳисобот учрашувларини ташкил этиш;
вилоят 3-секторига қарашли Шофиркон, Ғиждувон, Вобкент туманлари ҳамда шаҳар ва туманларнинг 3-секторларида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш борасидаги ишларни кучайтириш, бунда ҳар бир белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш;
ўтказилаётган шахсий, сайёр ҳамда оммавий қабулларда келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли кўриб чиқиб, ҳал этиш ёки натижаси юзасидан асослантирилган қарорлар қабул қилинишини таъминлаш;
«Энергетика хавфсизлиги ойлиги» доирасида ўтказилаётган тезкор ҳамда профилактик тадбирлар суръатини ошириш;
ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида, тааллуқли мутасадди идоралар вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда тарғибот тадбирларини жадаллаштириш;
“Ходимбай“ тизими асосида ходимларнинг мавжуд муаммолари, оилавий шароитларини ўрганиш;
хизмат интизоми ҳамда қонунийликни таъминлаш, коррупциоген ҳолатларга йўл қўймаслик каби масалалар кўриб чиқилиб, ҳафта давомида республикамиз ҳамда вилоят ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ содир этилган салбий ҳолатлар бирма-бир танқидий таҳлилий муҳокама қилинди.
Кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, йил якунига мўлжалланган йўл хариталарининг ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бошқарма бошлиғи ўз сўзида интизом, фидойилик билан иш самарадорлигига эришиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати