ИИВ академиясида “Ахборот тизимидан фойдаланиб содир этилаётган ўғирлик ва фирибгарлик жиноятларини тергов қилиш: назария ва амалиёт” мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди
2024-11-23 09:25:00 / Янгиликлар
Манфаатдор ташкилотлар, илмий тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари, амалиёт органлари вакиллари, олимлар, академия магистратураси тингловчилари ҳамда “тергов фаолияти” ихтисослик йўналиши курсантлари иштирок этди.
Долзарб мавзу юзасидан Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳамда ИИВ академияси вакилларининг маърузалари тингланди. Кибержиноятларнинг ўзига хос хусусияти, ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган ўғирлик ва фирибгарликлар, уларни тергов қилиш масалалари, хусусан, дастлабки тергов босқичида исботланиши лозим бўлган ҳолатлар, бу борада ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келаётган айрим муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Маъруза ва чиқишлар доирасида билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида фаолиятнинг самарали ечимларига қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати