Сурхондарё вилояти сектор раҳбарларининг галдаги оммавий сайёр қабули ўтказилди
2024-11-22 10:55:00 / Янгиликлар
Сурхондарё вилояти прокурори, вилоят ички ишлар ва солиқ бошқармаси бошлиқлари томонидан Бойсун тумани ҳудудида ўтказилган қабулда, масъуллар, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этди.
«Оммавий сайёр қабули» жараёнида фуқаролар тергов — суриштирув, ишга қабул қилиш, соғлигини тиклаш масаласида моддий ёрдам бериш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа турли ички ишлар соҳасига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қилишди.
Мурожаатларнинг асосий қисми шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, баъзи мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ижросини ўрганиш учун қўшимча муддат талаб қиладиган мурожаатлар эса тегишли соҳавий хизмат масъулларига йўналтирилиб, бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати