ИИВ Малака ошириш институти ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ҳамкорлигидаги халқаро тренинг якунланди
2024-11-22 10:15:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида «Болалар томонидан ёки уларга нисбатан содир этилган кибержиноятлар» мавзусида тренинг якунланди.
Машғулотларда Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларининг ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари ходимлари ва тегишли мутахассислар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ва Малака ошириш институти профессор-ўқитувчиларининг болалар томонидан ёки уларга нисбатан содир этилган кибержиноятлар борасидаги билим ва кўникмалари янада мустаҳкамланди.
Тренинг якунланиши муносабати билан пойтахтимизнинг «Crowne Plaza» меҳмонхонасида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати