Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази томонидан Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган ишлар
2024-11-21 11:00:00 / Янгиликлар
Қашқадарё вилоятида «Хавфсиз шаҳар» ягона интеграциялашган тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор ижроси доирасида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қашқадарё вилояти ИИБ ва «Хавфсиз шаҳар» маркази билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Унга кўра, криминоген жиҳатидан оғир ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида юздан таниб олиш, PTZ айланма, шаҳар ва туманларга кириш-чиқиш объектларига транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аниқловчи ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото-видео қайд этувчи автоматлаштирилган тизими учун интеллектуал видеокузатув камераларини ўрнатиш режалаштирилган.
Ҳозирда белгиланган объектларда яъни Яккабоғ, Кўкдала ва Шаҳрисабз туманларида видеокузатув камералари ўрнатилиб ишга тушириш, маълумотларни узатиш алоқа каналлари ва электр тармоғини ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга вилоятда «Хавфсиз шаҳар» тизимининг ягона аппарат-дастурий платформаси сервер қурилмалари учун ташқи электр ва маълумотларни узатиш тармоқлари ташкил этилиб, платформа тест режимида ишга туширилди.
Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази