Жазони ижро этиш департаменти ходими самбо бўйича жаҳон чемпионати совриндори бўлди
2024-11-16 10:55:00 / Янгиликлар
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатидан 500 нафарга яқин спортчи медаллар учун кураш олиб бордилар.
Мазкур мусобақада -88 кг вазн тоифасида муносиб баҳс олиб борган ЖИЭД ходими, Соҳибжон Ҳасанбоев (жанговар самбо бўйича) кумуш медалини қўлга киритди.
Чемпионат якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритди.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти жамоаси ушбу муваффақиятли иштирок билан барча спортчи ва мураббийларни муборакбод этади.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати