Вазир ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган комплекс текширув якуни бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди
2024-11-16 09:40:00 / Янгиликлар
Йиғилиш давомида, Самарқанд вилоятида жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида жорий йилнинг 10 ой даври мобайнида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама этилди.
Жараёнда жиноятчиликни барвақт жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлаётган омилларни бартараф қилиш борасидаги йўл қўйилган камчиликлар юзасидан муҳим чора-тадбирлар белгилаб олиниб, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев томонидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати