Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Олмалиқ шаҳридаги 7535-сонли ҳарбий қисм 1-батальон ҳарбий хизматчилари билан учрашди
2024-11-12 16:00:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов ҳарбий хизматчилар билан учрашиш ва уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида, ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида жойлашган 7535-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
Ташриф ҳарбий қисм саф майдонида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини ижро этилиши билан бошланиб, вазир ўринбосари ҳарбий хизматчилар билан учрашиш вақтида дунёда ва қўшни давлатларда юзага келаётган ҳарбий сиёсий вазиятлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатларга руҳан ва жисмонан тайёр бўлишлари, ватанпарвар, сергак ва огоҳ бўлиб ҳарбий хизматни олиб бориш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, Вазир ўринбосари томонидан ҳарбий хизматчиларига жанговар хизматни Низом талаблари асосида олиб боришлари ҳамда контракт бўйича ва муддатли ҳарбий хизматчиларга хизмат қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, ётоқхоналар, ошхоналар ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналари мавжудлиги, ҳарбий хизматчилардан фақатгина жанговар хизматни виждонан тўғри ташкил қилишлари, интизомбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари, бир-бирлари билан муносабатда хушмуомала бўлишлари талаб қилинишини алоҳида етказиб ўтди.
ИИВ Транспорт вa туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи