Тошкент вилояти ИИББ ходими самбо бўйича Жаҳон чемпионати совриндори
2024-11-12 10:00:00 / Янгиликлар
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатидан 500 нафарга яқин спортчи медаллар учун кураш олиб бордилар.
Мазкур мусобақада +98 кг вазн тоифасида муносиб баҳс олиб борган Тошкент вилояти ИИББ ходими, катта сержант Зиёд Ҳакимбоев (жанговар самбо бўйича) бронза медалини қўлга киритди.
Чемпионат якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритди.
Тошкент вилояти ИИББ жамоаси ушбу муваффақиятли иштирок билан барча спортчи ва мураббийларни муборакбод этади.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати