Республикамизнинг барча ҳудудларида “Долзарб 50 кунлик“ махсус профилактик тадбирига старт берилди
2024-11-09 08:30:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов томонидан Самарқанд вилоятида ЙҲХБ ва бошқа соҳавий хизмат ходимларига хизмат олди йўриқнома берилди.
Хизматга жалб этилган ходимлар тартиб ва интизомга қатъий риоя қилган ҳолда хизмат олиб боришлари алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида жамоат тартибини ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кучайтирилган тарзда амалга оширилади.
ЙПХ ходимлари йўллардаги хавфсизликни таъминлаш, қоидабузарликларга чек қўйиш учун профилактик рейдлар ўтказиб, фуқароларни Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга чақиришади.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати