Ёшлар Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига ташриф буюришди
2024-11-08 16:10:00 / Янгиликлар
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ёшларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида навбатдаги учрашувни ташкил этди.
Ушбу ташриф ёшларнинг ҳуқуқ-тартибот тизими билан яқиндан танишишлари учун ажойиб имконият бўлди.
Ташриф давомида ёшларга Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг фаолияти, жумладан, туризм хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлар, асосий вазифалар ва янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Тадбирда иштирокчиларга ҳуқуқий маъруза ва амалий машғулотлар ўтказилди.
Улар ҳуқуқ-тартибот органлари иши, жамиятда тартибни сақлашнинг аҳамияти ва ёшларнинг бу жараёндаги ўрни ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.
Ёшлар ташриф давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Улар хавфсизлик чоралари, туризм соҳасидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида саволлар беришди. Бундай савол-жавоблар ёшларнинг ҳуқуқий онгини оширишга хизмат қилиши билан бирга, уларнинг келажакда ҳуқуқ-тартибот органларига бўлган қизиқишини оширишда муҳим омил бўлди.
Бу каби тадбирлар ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, уларнинг фуқаролик масъулиятини ошириш ва келажакда ҳуқуқ-тартибот соҳасида ишлашга қизиқтириш мақсадида ташкил этилади.
Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ёшлар учун бундай учрашувларни давомий тарзда ўтказишни режалаштирган, чунки ёшлар — келажагимиз, ва уларнинг ҳуқуқий билимлари жамият барқарорлиги ва хавфсизлиги учун асос ҳисобланади.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи