ИИВ Академиясида ички ишлар органлари ходимларининг жанговар ва жисмоний тайёргарлигига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
2024-11-05 09:30:00 / Янгиликлар
Тизимдаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда мавзу атрофлича муҳокама қилинди.
Ички ишлар вазирлиги вакиллари, шунингдек, Малака ошириш институти, 1 ва 2-сонли академик лицейлар ҳамда академия профессор-ўқитувчиларининг маърузалари тингланди.
Ички ишлар органлари ходимларининг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини замон талаблари даражасида ошириш, таълим муассасаларида илғор ёндашувларни жорий этиш, хориж тажрибалари асосида фаолиятни такомиллаштириш, тизимдаги муаммоларнинг илмий-амалий ечимларини тадқиқ қилиш, соҳа учун кадрлар тайёрлашда замонавий тенденцияларни инобатга олиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати