Навоий вилоятида “Хавфсиз шаҳар” ягона аппарат-дастурий платформаси ишга туширилди
2024-11-03 10:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хавфсиз шаҳар” ягона интеграциялашган тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бугунги кунда ИИВнинг Хавфсиз шаҳар маркази, Навоий вилояти ҳокимлиги ва Навоий вилояти ИИБ билан ҳамкорликда жойларда “Рақамли хавфсиз шаҳар” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Дастур лойиҳаларига мувофиқ, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини сервер қурилмалари билан жиҳозлаш, криминоген жиҳатидан оғир ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича жами 403 та, шаҳар ва туманларга кириш-чиқиш объектларига жами 34 та транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини аниқловчи, йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото-видео қайд этувчи автоматлаштирилган тизими учун жами 35 та интеллектуал видеокузатув камераларини ўрнатиш режалаштирилган.
Ҳозирда сервер қурилмалари учун ташқи электр ва маълумотларни узатиш тармоқлари ташкил этилиб, асосий маълумотларни қайта ишловчи интеллектуал сервер қурилмаларида “Хавфсиз шаҳар” тизимининг ягона аппарат-дастурий платформаси тест режимида ишга туширилди.
Бугунги кунда Нурота тумани Айдаркўл сув ҳавзаси атрофидаги объектларга интеллектуал видеокузатув тизимини жорий этиш, ҳудудларга кириш-чиқиш, йўлаклар ва сув ҳавзаси атрофларига жами 30 та интеллектуал видеокузатув камераларини объектларда ўрнатилиб ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Шу билан бирга, Навоий шаҳар чорраҳаларига ўрнатилган 13 та тадбиркорларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото-видео қайд этувчи автоматлаштирилган тизим қурилмалари платформага интеграция қилинди.
Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш маркази