ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментида “Энг яхши юрисконсульт” танлови ўтказилди
2024-11-03 09:00:00 / Янгиликлар
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментида Департамент бошлиғининг 2024 йил 26 августдаги “Жазони ижро этиш тизимида “Энг яхши жазони ижро этиш колонияси”, “Энг яхши тергов ҳибсхонаси”, “Энг яхши манзил-колонияси” ва “Энг яхши соҳавий хизмат ходими”ни аниқлаш бўйича кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 94-сон буйруғи асосида “Энг яхши юрисконсульт” танлови ўтказилди.
Танловда Департамент тасарруфидаги муассасаларнинг юридик хизмат ходимлари жисмоний тайёргарлик, тест синови, ўқув қуролидан ўқ отиш, нотариал ҳужжатларни амалий расмийлаштириш ва якуний суҳбат босқичларида ўзаро баҳслашдилар.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати