Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари бўйича сайёр қабул ташкил этилди
2024-11-03 06:50:00 / Янгиликлар
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг аҳолининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини ҳал этишга қаратилган бу галги сайёр қабул Хўжаобод туманида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти ҳам иштирок этиб, унда кўплаб мурожаатларга ижобий ечим топилди.
Хусусан, тергов-суриштирув ҳаракатлари, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID-карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли ижтимоий масалаларда келиб тушган мурожаатлар ҳам жойида ижобий ҳал этилди.
Аҳолининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича муаммоларини тинглаш ва уни ҳал этишга қаратилган сайёр қабуллар жойларда давом этади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати