Пойтахтимизда буюк олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
2024-11-01 07:35:00 / Янгиликлар
Аждодимиз ҳайкали қад ростлаган масканда ўтган тадбирда Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари, курсант ва ўқувчи ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сўз олганлар темурийлар даврининг йирик намояндаси, қомусий олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг ҳаёти ва фаолияти, ибратли амаллари, жаҳон илм-фани ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси, буюк аждодимиздан қолган улкан илмий-маърифий мерос ҳақида тўхталиб ўтишди.
Мирзо Улуғбек саъй-ҳаракатлари билан Самарқанд ўз даврининг илм-фан марказига айлангани, бобокалонимиз ҳомийлиги остида кўплаб иншоотлар барпо этилгани, «Зижи жадиди Кўрагоний» асари ҳозирги пайтда ҳам дунё олимлари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилаётгани эътироф этилди.
Маънавий-маърифий тадбирда ёшлар ўз чиқишлари орқали бобокалонимиз шахсияти ва унинг бой меросини ўрганишга бўлган қизиқишларини намоён этдилар.
ИИВ академияси Ахборот хизмати