Вазир ўринбосари ва фахрийлар учрашуви
2024-10-23 07:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи, генерал-майор Даврон Назармухамедов Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида тизим фахрийлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Вазир ўринбосари кекса авлод вакилларини эъзозлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш, ногирон, боқувчисини йўқотган фахрийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг доимий назоратда эканлигини таъкидлади. Ўз навбатида фахрийлар ёш ходимларнинг иш тажрибасини ошириш, касбий маҳоратини юксалтириш, билим ва малакаларини амалиёт билан уйғунлаштириш, уюшмаган аҳоли ва ёшларнинг бандлигини таъминлашда маҳалла фаоллари ва ички ишлар органлари ходимларининг ўзаро ҳамкорлигини уйғунлаштиришда фаол эканлигини қайд этди.
Сўнгра, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси Фахрийлар кенгаши ва унинг аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси режалари, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва жойлардаги кенгашлар фаолияти атрофлича муҳокама қилинди.
Якунда очиқ мулоқот асосида фахрийларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Қабул қилинган мурожаатлар юзасидан масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда узоқ йиллар соҳада хизмат қилиб, бой амалий тажриба ва малакага эга устозлар сўз олиб, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларни ватанпарвар, юртга садоқат руҳида тарбиялаш, “Устоз-шогирд” анъанасини янада жонлантириш борасидаги таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Учрашув сўнггида фахрийлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати