Наманган вилояти ҳокими ва сектор раҳбарларининг тиббиёт соҳасидаги ёшлар билан учрашуви ўтказилди
2024-10-18 09:00:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги сектор раҳбарлари вилоятда соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган ёш тиббиёт ходимлари билан учрашди.
Унда, 200 нафардан ортиқ ёш тиббиёт ходимлари, шунингдек, шу соҳада таҳсил олаётган талабалар иштирок этиб, улар томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, соҳа ишини янада ривожлантириш истиқболлари ва жорий йилда йўлга қўйилган амалиётлар ҳамда ёш кадрлар илгари сураётган лойиҳалар тақдимоти намойиш этилди.
Шундан сўнг, ёшлар томонидан билдирилган соҳа ривожига ҳисса қўшувчи таклиф ва мурожаатларини амалиётга жорий этиш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш борасида чора-тадбирлар белгиланди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати