Андижон вилояти ИИБда аёл ходималар иштирокида психологик-тренинг ўтказилди
2024-10-15 09:00:00 / Янгиликлар
![Андижон вилояти ИИБда аёл ходималар иштирокида психологик-тренинг ўтказилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2Fbde36295-ae40-7f8c-70c8-97a84f5f9ea4_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг хизмат фаолияти давомида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоли ва низоли вазиятлардан чиқишда кўмаклашиш, хизмат ёки оилада юзага келиши мумкин бўлган стрессли ҳолатларни олдини олиш ҳамда ишни самарали ташкил қилишдаги кўникмаларини янада оширишга қаратилган психологик тренинг ташкил этилди.
Психологик тренинг давомида экстремал вазиятларда хотин-қизларнинг психологик турғунлигини таъминлаш, ҳаракатларига тўғри баҳо беришни шакллантириш, стрессни физиологик ва психологик таъсирларини енгиллаштиришга қаратилган машғулотлар олиб борилди.
Бир сўз билан айтганда психологик тренинг иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, ўзлари учун муҳим бўлган маълумотларга эга бўлдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати