Ўзбекистон терма жамоаси Шри-Ланкада ўтган волейбол бўйича чемпионатда ғолиб бўлди
2024-10-14 10:05:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 6-12 октябрь кунлари Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида “CAVA U20 Menʼs volleyball Championship 2024” мусобақаси бўлиб ўтди.
Қизиқарли ва шиддатли ўтган беллашувларда терма жамоамиз Қирғизистон, Непал, Туркманистон, Мальдив ва Шри-Ланка жамоалари устидан ғалаба қозониб, финал босқичига йўл олди.
Финал учрашувида Непал жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, биринчи маротаба Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA) мусобақаларида биринчи ўринни эгаллаб олтин медалларга сазовор бўлди.
Шунингдек, терма жамоамиз спортчилари Хайдаров Оғабек мусобақанинг “Энг яхши ўйинчиси”, Муродов Мирзиёд “Энг яхши тўп кўтарувчи ”, Миробидинов Саиджамол “Энг яхши ҳужумчи” номинациялари ғолиблари деб топилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати