Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги ўрганишлари тафсилоти
2024-10-11 12:35:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимовнинг навбатдаги ўрганишлари Хоразм вилоятининг Ҳозарасп тумани ҳудудларида бўлиб, тумандаги аҳоли турар жойлари ва ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, туманида яратилган шарт-шароитлар, аҳоли яшаш хонадонлари ва уларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, профилактика инспектори ва маҳалла еттилигининг амалга оширилаётган ишлари атрофлича кўздан кечирилди.
Хусусан мазкур туман ҳокимияти вакиллари билан туман электр тармоғи, туман тиббиёт бирлашмаси, Пахловон ва Ал-Хоразмий маҳаллалари атрофлича ўрганилиб, ҳудудларга бириктирилган профилактика инспекторларнинг хизмат фаолияти кўздан кечирилди.
Ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни содир этилишининг олдини олиш, аҳоли билан доимий алоқада бўлиш, аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгилаш юзасидан бир қатор кўрсатмалар берилди.
Шунингдек туман тиббиёт бирлашмасининг иситиш тизимлари билан танишиб, куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишлари кўздан кечирилиб, масъул ходимларга бу борада амалга оширилиши лозим бўлган кўрсатмалар берилди.
Вазир ўринбосарининг Хоразм вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот хизмати