Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (TICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлик дастлабки учрашуви бўлиб ўтди
2024-10-08 10:00:00 / Янгиликлар
![Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (TICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлик дастлабки учрашуви бўлиб ўтди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F54f184fd-42b8-9c9a-65e9-b30ed08cf47c_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Жорий йилнинг 7-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти бошлиғи Бердиалиев Бахтиёр Эркинович бошчилигидаги институт ходимлари Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (TICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси рахбари Али Риза Тезжан ва агентлик рахбари ўринбосари Албина Тузлу билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув иккала томоннинг қизғин музокаралари билан бошланиб, учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтининг криминология соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалари ва илмий изланишлари ҳақида маълумотлар берилди.
Учрашув давомида илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уни ривожлантириш бўйича иккала томон учун манфаатли бўлган қатор масалалар ҳақида келишиб олинди.
Хусусан, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишида таълим дастурлари ҳақида таништириб ўтиб, кибермаконда содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш дастури бўйича ходимларнинг малака ошириш масалаларида ҳамда айнан амалий машғулотларга асосланган дастурларни ҳамкорликда амалга ошириши ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида ҳозирда фаолияти олиб бораётган Корея ва Германия криминологиясини тадқиқ қилиш офислари қаторида Туркия криминологиясини тадқиқ қилиш офисини ташкил этиш таклифи учрашувда иштирок этаётганлар томонидан маъқулланди.
Учрашув давомида муҳокама этилган масалалар юзасидан, келгусида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан англашув меморандуми имзолаш ҳақида келишиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти бошлиғи Бердиалиев Бахтиёр Эркинович Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (TICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али Риза Тезжанни жорий йил 29-30 октябрь кунлари Институт томонидан ташкил этилаётган “Жаҳон криминологиясининг илғор тажрибалари” мавзусидаги биринчи Халқаро форумга иштироки келишиб олинди.