Спорт. Мактабда волейбол
2024-10-06 07:35:00 / Янгиликлар

Яқинда пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчи-қизлари ўртасида «Мактабда волейбол» шиори остида «ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи кубоги» мусобақаси ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз беллашувларга бой тарзда ўтган мазкур баҳсларнинг якуний натижаларига кўра, 291-сонли мактабнинг спортчиларидан иборат жамоа ғолибликни қўлга киритди.
Рақибидан бироз ортда қолган 293-сонли мактаб қизларидан ташкил топган жамоа 2-поғонани забт этган бўлса, 289-сонли мактаб жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шерали АНВАРОВ, подполковник.