Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санджар Джабаров бошқарма биносида фуқароларни қабул қилди
2024-10-06 07:00:00 / Янгиликлар

Фуқаролар билан юзма-юз суҳбат орқали уларнинг муаммоларини тинглаш шунингдек, жойида ҳал этиш ҳудуд осойишталигини таъминлашда муҳим омиллардан ҳисобланади. Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санджар Джабаров бошқарма биносида мурожаати билан келган 15 га яқин фуқароларни қабул қилди. Мурожаатларнинг аксарияти тергов-суриштирув, моддий ёрдам ҳамда бедарак йўқолган шахсни топиш масалаларида бўлди. Мурожаатчилардан 4 тасиниг муаммоси жойида ҳал этилган бўлса, 6 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди қолган мурожаатлар эса бошқарма бошлиғи томонидан чуқур таҳлил этган ҳолда қонунда белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан мутасадди соҳа раҳбарларига аниқ топшириқлар бериб, ижроси назоратга олинди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати