Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳузурида йиғилиш бўлиб ўтди
2024-10-06 06:50:00 / Янгиликлар

-Ички ишлар соҳасида хизмат қилаётган ҳар бир ходим қасамёдига содиқ бўлиши, касбига масъулият билан ёндашиши шарт ва зарур.
Бугунги мураккаб ва таҳликали замонда юртимиз тинчлигини, халқимиз осуда ҳаётини таъминлашда сергаклик билан фаолият олиб боришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов иштирокида ўтказилган йиғилишда бу алоҳида таъкидланди. Унда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, шахсий таркиб ходимлари иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибидаги ўтган давр мобайнида вилоятимизда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг олдини олиш борасидаги профилактик тадбирлар натижаси атрофлича таҳлил қилинди.
Миграциядан қайтган фуқаролар бандлигини таъминлаш, улар билан индивидуал ишлаш, хорижга чиқиб кетган фуқароларни назоратга олиш борасидаги тарғибот ишларини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.
Бошқарма бошлиғи ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишларни кескин танқид қилди.
Профилактика инспекторлари ҳар бир маҳалланинг осойишталигини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда қатъий масъулият, ҳушёрлик ила хизмат олиб бориши зарурлигини, айниқса, тунги вақтларда иш фаолияти кучайтирилишини таъкидлаб бу борадаги вазифаларга алоҳида тўхталди.
Муҳокама доирасида вилоятимизда жиноятчиликни олдини олиш борасидаги амалий ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Келтирилдики, ишда аниқ чора-тадбирлар, устувор режалар белгилаб олиниши лозим. Бажарилган ишлар мониторингини назорат қилиш, бу орқали хато-камчиликларни тузатиш, салбий ҳолатларни яхшилашга эришиш мумкин.
Шунингдек, йиғилиш якунида ходимлар хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилиши, коррупция ва тамагирликка йўл қўймаслик, фуқаролар билан мулоқотда муомала маданиятига риоя қилиши юзасидан ҳам топшириқлар берилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати