Жазони ижро этиш тизими шифокорлари тажриба алмашишди
2024-10-01 10:30:00 / Янгиликлар
2-сон Жазони ижро этиш колонияси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази Қашқадарё филиали шифокорлари билан ҳамкорликда амалий ўқув семинари ташкил этилди.
Тадбир давомида бугунги тиббиётнинг ютуқлари ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан чора-тадбир белгиланди.
Шу билан бирга, колонияда маҳкумлар учун яратилган шарт-шароитлар ва тиббиёт соҳасида ижрода бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишилиб, шифокор ходимлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати