Жазони ижро этиш департаментида тарбиявий фаолиятни мувофиқлаштириш гуруҳи ходимлари билан ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди
2024-09-25 10:35:00 / Янгиликлар
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Тарбиявий ишларни ташкил этиш бошқармаси томонидан 2024 йил 23 сентябрь куни минтақавий мувофиқлаштириш марказлари тарбиявий фаолиятни мувофиқлаштириш гуруҳи ходимлари билан ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди.
Ўқув-семинар машғулотида минтақавий мувофиқлаштириш марказлари тарбиявий фаолиятни мувофиқлаштириш гуруҳи ходимлари билим савияси ва касбий маҳоратини текшириш бўйича бошқарма бошлиғи полковник Ж. Мирзаев томонидан якка тартибда савол-жавоблар ўтказилиб, тест синовлари қабул қилинди.
Шунингдек, машғулот давомида тарбиявий фаолиятни мувофиқлаштириш гуруҳи ходимларини амалга ошираётган ишлари бўйича ҳисоботини тингланиб, йўл қўйилаётган камчиликлар бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Бундан ташқари, бошқарма ходимлари томонидан тарбиявий йўналиш бўйича юборилган кўрсатмаларнинг ижро этиш механизми тушунтирилиб, муассасаларнинг тарбиявий ишлар бўйича ходимлари амалга оширган ишларни рейтинг тизими асосида баҳолаб бориш тартиби бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ҳафталик ҳисоботларни юритиш ва ишни ташкил қилиш тартиби атрофлича тушунтирилди.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Ахборот хизмати