ИИВ «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази масъуллари томонидан Андижон вилояти ИИБ ходимларига «Хавфсиз шаҳар» тизимининг ягона аппарат-дастурий платформаси бўйича тушунчалар берилди
2024-09-15 11:00:00 / Янгиликлар
![ИИВ «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази масъуллари томонидан Андижон вилояти ИИБ ходимларига «Хавфсиз шаҳар» тизимининг ягона аппарат-дастурий платформаси бўйича тушунчалар берилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2Fdfca05d4-69b2-a214-0b86-df3693431316_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
ИИВ «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази масъуллари томонидан Андижон вилояти ИИБ Ахборот технологиялари ва алоқа ахборотини ҳимоялаш бўлими ҳамда Вазиятлар маркази ходимларига «Хавфсиз шаҳар» тизимининг ягона аппарат-дастурий платформаси бўйича тушунчалар берилди.
Андижон вилояти ИИБ биносида Вазиятлар маркази ва Андижон вилояти ИИБ Ахборот технологиялари ва алоқа ахборотини ҳимоялаш бўлими ходимларига «Хавфсиз шаҳар» тизимининг ягона аппарат-дастурий платформаси билан ишлаш, жойларда ўрнатилган видеокузатув қурилмаларини қўшиш, улардан қандай тартибда фойдаланиш бўйича тушунча ва кўникмалар берилди.
Шунингдек, вилоятда «Хавфсиз шаҳар» ягона интеграциялашган тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга мувофиқ, ҳудудлар кесимида манзилли йиллик дастур юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази