Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ИИВ Қоровул қўшинлари 7534-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари билан учрашди
2024-09-10 13:10:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ҳарбий хизматчилар билан учрашиш ва уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида, Тошкент шаҳрида жойлашган Қоровул қўшинларига қарашли 7534-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.
Ташриф ҳарбий қисм саф майдонида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини ижро этилиши билан бошланиб, вазир ўринбосари ҳарбий хизматчилар билан учрашиш вақтида дунёда ва қўшни давлатларда юзага келаётган ҳарбий сиёсий вазиятлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатларга руҳан ва жисмонан тайёр бўлишлари, ватанпарвар, сергак ва огоҳ бўлиб ҳарбий хизматни олиб бориш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, Вазир ўринбосари ҳарбий қисм қўмондонлиги ва мансабдор шахсларига ҳарбий хизматчиларни хизмат ўташи учун янада қулай шароит яратиш, бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлиги ва шайлигини ошириш, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш юзасидан вазифалар белгилаб бердилар.
Тадбир давомида халқаро ва республика миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган, навбатдаги ҳарбий унвон олган ҳарбий хизматчиларга диплом ва эсдалик совғалар топширдилар. Сўнг, узоқ йиллар давомида ватан тинчлиги ва осойишталиги учун хизмат қилган ҳарбий хизматчини нафақага кузатилди.
ИИВ Транспорт вa туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти