Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев томонидан пойтахтдаги бир қатор объектларида жамоат тартибини сақлаш хизмат фаолияти ўрганиб чиқилди
2024-09-02 14:30:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтнинг байрам тадбирлари ўтказиладиган истироҳат боғларидаги жамоат тартибини сақлашга жалб этилган ходимлар фаолияти билан танишди.
Жумладан, Чилонзор туманидаги «Magic city» ва «Dream Park» оилавий кўнгилочар боғларида ҳамда Шайхонтоҳур туманидаги «Tashkent City Mall»да жамоат тартибини сақлашга жалб этилган ходимлар хизмат фаолияти билан танишилди ва байрам тадбирлари давомида юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар ўрганилди.
Шу билан бирга, ҳудудларда жамоат тартибини намунали ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
ИИВ ЖХД Ахборот хизмати