Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчиларини мустақиллик байрами билан табриклади
2024-08-31 12:30:00 / Янгиликлар
![Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчиларини мустақиллик байрами билан табриклади](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F8a537f4a-f122-1b85-4ee7-84c3f56cbd11_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмига ташриф буюриб, ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати шахсий таркибни табриклаб, келгусида хизмат фаолиятлари юзасидан улкан зафарлар тилади.
Шунингдек, вазир ўринбосари ҳарбий хизматчиларига жанговар хизматни Низом талаблари асосида олиб боришлари ҳамда контракт бўйича ва муддатли ҳарбий хизматчиларга хизмат қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, ётоқхоналар, ошхоналар ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналари мавжудлиги ҳамда ўқув синфларининг жиҳозланганлиги, ҳарбий хизматчилардан фақатгина жанговар хизматни виждонан тўғри ташкил қилишлари, интизомбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари, бир-бирлари билан муносабатда хушмуомала бўлишлари талаб қилинишини алоҳида етказиб ўтди.
Ташриф давомида, Қоровул қўшинларига янги олиб келинган техника ва қурол-аслаҳалардан жанговар хизмат вақтларида тўғри фойдаланишлари техникалар билан ҳаракат вақтида йўл транспорт ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари бўйича барча шахсий таркибга ўз тавсия ва таклифларини бериб ўтди.
Транспорт вa туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти