Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига манзилли чора-тадбирлар белгиланди
2024-08-30 10:00:00 / Янгиликлар
Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов томонидан туризм объектларида бахтсиз ҳодисалар, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, хусусан Тошкент шаҳрида хизмат олиб борувчи Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан туристик масканларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда ходимлар ўртасида ижро интизоми, қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишлари, ходимларнинг хизмат фаолияти устидан кунлик назоратни кучайтириш, коррупцияга йўл қўймаслик бўйича бир қатор кўрсатмалар берилди.
Сўнг, вазир ўринбосари генерал-майор Б.Мирзарахимов томонидан яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати шахсий таркибни табриклаб, жанговар тайёргарлигини ошириш, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, ходимлар ўртасида психологик ва руҳий ҳолатларини соғломлаштириш, содир этилган қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари, бунга имкон берган шарт-шароитларни батафсил ўрганиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан вазифалар белгиланди.
ИИВ Транспорт вa туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи