Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш марказида Мустақиллик байрами муносабати билан адабий учрашув ташкил этилди
2024-08-30 09:00:00 / Янгиликлар
Мустақил Ўзбекистон давлатининг дунё харитасидан ўрин эгаллаганига 33 йил бўлди. Тарихан қисқа давр ичида кучли демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида дадил қадамлар қўйилди.
Истиқлол туфайли ўзлигимизни англадик, озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди.
Шундай улуғ байрам олдидан «Хавфсиз шаҳар» марказида адабий тадбир ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, таниқли шоир Ботиржон Эргашев ҳамда марказ директори, майор Улуғбек Куланов, директор ўринбосари Миробид Мелиев ва бўлим бошлиқлари, ходимлар қатнашди.
Учрашувда Ватан мустақиллиги – бу қадр-қимматини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган, бебаҳо неъмат эканлиги ҳақида сўз юритилиб, биз учун энг улуғ, энг азиз айём бўлмиш Мустақиллик байрамини ҳар томонлама катта тайёргарлик билан кутиб олиш анъанага айланганлиги таъкидланди.
Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази