Навоий вилояти Ички ишлар органларида «Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи» кўрик-танлови ўтказилди
2024-08-30 09:00:00 / Янгиликлар
Мутахассис ходимларни рағбатлантириш, уларни малакасини ошириш, ўз устида ишлашига имконият яратиш мақсадида ўтказилаётган кўрик танловлар қаторида Навоий вилояти ИИБнинг барча шаҳар-туман ИИБ раҳбарлари иштирокида «Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи» кўрик-танлови ўтказилди.
Унда иштирокчилар жисмоний ва жанговар тайёргарлиги синовдан ўтказилди. Шунингдек, мантиқий фикрлаш даражасини аниқлашга қаратилган психологик тест олиниб, савол-жавоб қилинди.
Хизматга оид меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши бўйича якка тартибдаги суҳбатлар асосида ўз тажриба ва кўникмаларини намойиш этган ички ишлар бўлимлари раҳбарлари белгиланган талабларга биноан баҳоланди.
3-ўринни Кармана тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Акмал Абдураимов, 2-ўринни Хатирчи тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Обиджон Рузимуродов эгаллаган бўлса, 1-ўрин Навбаҳор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Уйғун Шукуровга насиб этди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати