Жорий йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Рамазон Ашроповнинг Корея Республикаси Миграция хизмати директори Ким Жеонг-до (Kim Jeong-do) бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди
2024-08-29 12:20:00 / Янгиликлар
![Жорий йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Рамазон Ашроповнинг Корея Республикаси Миграция хизмати директори Ким Жеонг-до (Kim Jeong-do) бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F732f84b1-0d7d-7eed-0574-a9d4d3f01dcb_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Тадбирда томонлар икки давлат миграция хизматлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, ноқонуний миграция ҳолатларини олдини олиш, Кореяда бўлиб турган ватандошларимиз ҳамда Ўзбекистонга ташриф буюрган Корея Республикаси фуқаролари томонидан содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш, хорижда бўлиб қийин шароитга тушиб қолган ватандошларимизга кўмак бериш ва мамлакатимизга қайтариш, шунингдек соҳага оид бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.
Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида икки мамлакатнинг миграция фаолияти билан боғлиқ ҳамкорлик борасида истиқболли вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистонга ташрифи жараёнида хорижий мутахассисларнинг Адлия вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари билан икки томонлама учрашувлари режалаштирган.
ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси