Мустақиллигимизнинг 33 йиллик тантанаси олдидан Тошкент вилоятида ички ишлар органларининг аҳолига хизмат кўрсатувчи маъмурий бинолари замонавий типда қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилмоқда
2024-08-28 10:00:00 / Янгиликлар
Хусусан, Юқори Чирчиқ тумани ички ишлар бўлими замонавий типда қайта қурилиб, таъмирланиб фойдаланиш уcун қабул қилинди.
Бинонинг очилиш маросимида вилоят ИИББ раҳбарияти, шахсий таркиб ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Маросимда қатнашчилар барча соҳалар қатори ички ишлар тизимида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб, ушбу янги бино билан йиғилганларни қутлади.
Ходимларга бу каби яратилаётган шарт-шароитларга муносиб хизмат қилиш зарурлигини ва энг асосийси халқни рози қилиш устувор вазифа экани таъкидланди.
Шундан сўнг бинонинг рамзий калити ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Абдулазиз Муллажоновга тантанали топширилди ва тасмалар кесилди.
Шундан сўнг бинонинг рамзий калити ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Абдулазиз Муллажоновга тантанали топширилди ва тасмалар кесилди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати